Ёрдам

"Электрон кутубхона" тизимидан фойдаланиш учун - Ёрдам

Фойдаланувчи (рўйхатдан ўтган ва ўтмаган фойдаланувчи учун)

Бош саҳифа

Юқори сатрда тил ўзгартириш, рўйхатдан ўтиш ва ёрдам имкониятлари бор. Ундан пастроқда оддий қидирув ва кенгайтирилган қидирув имкониятлари мавжуд. Маълумотлар базасининг бош саҳифасида ҳужжатларнинг тури, рукнлари, нашр этилган йили, тили, муаллифи ва номлари бўйича дарҳол қидирувни амалга ошириш мумкин. Ундан ташқари кутубхона ходимлари томонидан бошқариладиган “Кўп бериладиган саволлар” бўлими бор. 

Электрон кутубхонасидан фойдаланиш шартлари ва Кутубхонанинг қисқача таърифи тўғрисидаги маълумот бош саҳифанинг марказида жойлаштирилган. Ўнг тарафида  – Кутубхонага киритилган сўнгги нашрлар тўғрисидаги маълумотлардан  мавжуд.

Кутубхона ходими билан боғланиб, савол билан мурожаат этиш учун пастки колонтитулда “Тескари алоқа” рукни бор.

Рdf форматидаги ҳужжатларни кўра олмаган фойдаланувчилар AdobeReader дастурининг бепул версиясини юклаб олишлари мумкин.


ЭЛЕКТРОН КУТУБХОНА ресурсларига кириш учун фойдаланувчи “КИРИШ” тугмасини  босиши лозим. 

“Рўйхатдан ўтиш” жараёни жуда оддий. Бунинг учун тўрт майдондан иборат рўйхат шаклини маълумотлар билан тўлдириш, фойдаланиш келишуви шартларини белгилаш ва “Рўйхатдан ўтиш” тугмасини босиш лозим.

Рўйхатдан ўтган фойдаланувчи Электрон кутубхона ресурсларига кириш имкониятига эга бўлади. Ўз профилига киргандан сўнг ўзининг шахсий маълумотларини ёки паролини ўзгартириш имконияти мавжуд.


Рукнлар ва рукностилар бўйича тезкор қидирув имконияти мавжуд:

“Тез-тез бериладиган саволлар” рукни дастурдан фойдаланиш қоидаларидан тезкор равишда фойдаланишга ёрдам беради.

Рўйхатдан ўтган ва ўтмаган фойдаланувчи “Тескари алоқа” тугмачаси орқали берган саволига аниқ жавоб олиш учун, таклиф этилган майдонларни тўғри тўлдириши зарур. 


“Қидируш” сатри – жами параметрлар бўйича қидирувни амалга оширишни назарда тутади.

"Кенгайтирилган қидируш" қуйидаги кўрсатгичлар бўйича қидиради: муаллиф, сарлавха, ҳужжатнинг нашр этилган йили, тури, рукни ва тили. Қидирувни комплекс равишда ёки бир турда амалга ошириш мумкин.

Қидирув натижалари Google қидирувига ўхшаш бажарилади, шунинг учун фойдаланувчи ҳужжатни қидириш/кўздан кечиришда қийналмайди.


“Ҳужжатнинг тўла тавсифи” саҳифаси

Рўйхатдан ўтилгач “Юклаш” ва «Онлайн кўриш» ҳамда “Танланганларга қўшиш” тугмаси пайдо бўлади. 

Танланганларга қўшилган ҳужжатлар фойдаланувчининг "Шахсий кабинет"га қўшилади.


«Демо - кўриш» тугмаси Сизни “Ҳужжатларни кўриш” саҳифасига ўтказади.

«Онлайн кўриш» тугмаси Сизни “Ҳужжатларни кўриш” саҳифасига ўтказади. Ҳужжат турига кўра уни Демо ёки Онлайн кўриш мумкин.